Яна ис гази: 6 киши заҳарланиб, 5 нафари вафот этди!

0

Кеча яна ис газидан заҳарланиб вафот этганлар қайд этилди.

Жорий йил 20 ноябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 6 нафар фуқаролар газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланиб, 5 нафари вафот этган, 1 нафари шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг ахборот хизмати

loading...