* * *
Афанди 5 яшар ўғлини зиёфатга олиб борганди. Дастурхон атрофига ўтиришгандан ўғли столдаги таомлар, мева-чеваларни паққос тушира бошлади. Меҳмонлар қаршисида мулзам тортган афанди ўғлининг қулоғига шивирлади:
— Болам, сал секинроқ-да! Мунча очопатлардай дуч келган овқатни оғзингга тиқмасанг?
Ўғли жавоб берди:
— Дада, сиз билмайсиз. Олмада «О» витамини бор. Ҳолвада «Ҳ» витамини бор. Мантида «М» витамини бор…
Афанди ўғлининг юзига тарсаки тортди-да, деди:
— Ўғлим, шапалоқда «Ш» витамини бор.
* * *
Шиша идишлар қабул қилиш пунктига бомж келиб сўради:
— Кечирасиз, сизлар вискидан бўшаган идишларниям оласизларми?
Пункт ходими унинг елкасидаги вискидан бўшаган идишлар тўла қопга қараб олди-ю, деди:
— Ҳа, жаноб!
* * *
Невара бобосидан сўради:
— Бобо, ёшлик пайтингизда қаерда кўп ўтирардингиз? «Контакт»дами, ё «Одноклассник»дами?
— Ёшлигимда, болам, одноклассник қиз билан контактга киришиш учун қачон қараса қўшнимизнинг маккапояси орасида ўтирардим.
* * *
Математика муаллимаси ўқувчидан сўради:
— Тасаввур қил, сенга 200 доллар бердим. Сен бу пулнинг 50 долларини Ойшага, эллик долларини Заҳрога, яна эллик долларини Манзурага бердинг. Нима бўлади?
— Жиннихонага тушиб қоламан.
* * *
Ота ўғлидан сўради:
— Мактаб директорингнинг фамилияси нима?
— Билмайман.
— Синф раҳбарингники-чи?
— Униям билмайман.
— Ие, ёшинг ўн бешга етди-ю, ҳалиям «билмайман» дан нарига ўтолмасанг!.. Нечанчи синфда ўқиётганингни биларсан, ҳеч бўлмаса?
— Албатта. Аҳмоқманми билмай?
— Хўш, нечанчи синфда ўқийсан?
— Учинчи.
* * *
Жуҳуд оғайнисига деди:
— Касалман. Лекин дўхтирга бормайман. Жуда қиммат оларкан.
— Йўғ-э!.. У биринчи марта борганлардан қиммат сўрайди. Иккинчи, учинчи марта борсанг, ўша пулнинг ярмисини олади.
Бу гапни эшитган жуҳуд врач қабулига борди ва деди:
— Салом дўхтир! Мен яна келдим!
* * *
Бева аёл дугонасига деди:
— Мен жудаям қўрқиб кетяпман. Тасаввур қил, ярим кечаси марҳум эрим кириб келса-я!?. Мени қўрқитса-я!?.
— Қўрқма, у тириклигидаям соат эрталабки бешдан олдин уйга келмаган.
* * *
— Вой, дугонажон, нега турмушга чиқдинг? Ҳали эринг ўлганига бир йил тўлмади-ку!
— Ие, қара-я, буёғини ўйламабман-ку! Ҳа майли, келаси сафар сал эътиборлироқ бўламан.
* * *
Эркак ўрмонга бориб каттакон арчанинг остида туриб олганча Худога нола қиларди:
— Худойим, менга шу арчада нечта игна бўлса, шунча бойлик ато эт!
Буни эшитган таниши сўради:
— Агар шунча бойликка эга бўлиб қолсанг, менгаям ярмини берасанми?
— Бу нима деганинг? Ё сенга ўрмонда арча камлик қиляптими?
* * *
Бир одам ит етаклаб кетаётган бошқа бир одамдан сўради:
— Зоти қанақа бу итнинг?
— Бу ит милиция хизматчиси.
— Ўхшамайди-ку!
— Тўғри, ўхшамайди. Чунки у махфий бўлимда хизмат қилади.