Бир куннинг ўзида Ўзбекистонда 5 киши ис газидан заҳарланиш туфайли ўлим топди…

0

 

Шу йил 20 ноябрида Сирдарё вилояти Боёвут туманида, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида, Навоий вилояти Хатирчи туманида беш киши ис газидан заҳарланиш оқибатида оламдан ўтди. Улар уч оилага тааллуқли бўлиб, уч эркак, икки аёл эди. Бир нафар гўдак оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Сўнгги ой ичида эса ис газидан заҳарланиб, жами 27 киши оламдан ўтган. «Ўзтрансгаз» хабарига кўра, 2018 йил январидан апрелига қадар ис гази 58 кишини ҳаётдан олиб кетган. Жами 54 киши жиддий жабр кўрган.

 

loading...