ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 22 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..

0

 

1695 йил. — Петр I дворянлар фарзандларини хорижга ўқишга юбориш ҳақида фармон эълон қилди.

1764 йил. — Екатерина II фармонига кўра Украинада (Малороссия) гетманлик тугатилди. Бунинг ўрнига губернаторлик ташкил этилди. Илк генерал-губернатор этиб Петр Александрович Румянцев тайинланди.

1906 йил. — Берлинда ўтган халқаро конференцияда ёрдамга чақириш сигнали сифатида «SOS» дан фойдаланиш ҳақида келишиб олинди.

1911 йил. — Рус учувчиси Д. М. Сокольцов самолётдан ерга радиосигнал юборди.

1917 йил. — Канадада Миллий хоккей лигасига асос солинди.

1918 йил. — Польша республика деб эълон қилинди.

1934 йил. — СССР марказий ижроия қўмитаси ва Совнарком мудофаа халқ комиссарлиги низомини тасдиқлади.

1941 йил. — Ладожское кўли орқали муздан бунёд этилган автомобил йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

1946 йил. — Венгриялик журналист Биро ихтиро қилган «БИРО» шарикли ручкаси Англияда сотила бошланди.

1956 йил. — Мельбурнда XVI Олимпия ўйинлари бошланди. Миср, Ливан, Нидерландия, Испания, Хитой ва Швейцария ўз жамоаларини юборишдан бош тортди.

1960 йил. — Запорожьедаги «Коммунар» заводи «Запорожец» автомобилининг илк партиясини ишлаб чиқара бошлади.

1963 йил. — Техас штатига қарашли Даллас шаҳрида Америка президенти Жон Кеннеди ўлдирилди.

1990 йил. — Консерватив партияси раҳбарлиги учун ўтган сайловларда ғалаба қозона олмаган Маргарет Хильда Тэтчер Англия бош вазири лавозимидан кетишга қарор қилди.

1993 йил. — Арманистонда миллий валюта драм муомалага чиқди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...