Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 даражагача совуқ бўлади

0

Ўзгидромет Ўзбекистонда 23 ноябрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри: Ҳаво ўзгариб туради, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 2—4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари: Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

loading...