Нишонга урилган гаплар: “Ким сенга Намозни қайта-қайта эслатиб насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир”

0

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Эй Роббим! Динимизни ёмон кўрувчилар, Ислом шиорларини мазах қилиб гапирувчи вайсақиларга Ўзинг кифоя қилгин!

*****

Эй Роббим! Бизни садоқатли, вафодор дўстлар ила ризқлантиргин! Ўзимизни ҳам шундай дўстликка муносиб қилгин!

*****

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Яхшилик беш нарсада: нафснинг тўқлиги (қаноат), азият беришдан тийилиш, ҳалол касб қилиш, тақво ва Аллоҳга нисбатан кучли ишонч» дедилар.

*****

Ким сенга Намозни қайта-қайта эслатиб насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

*****

Суфён раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Шуҳрат(га интилиш)дан эҳтиёт бўлинглар! Кимнинг олдига борган бўлсам, шуҳрат(га интилиш)дан қайтарган эди».

*****

— Дада, анавилар ахлатчиларми?

— Йўқ, болам. Ахлатчилар бизмиз. Улар эса кўчаларни биз ташлаган ахлатлардан тозаловчилардир.

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

loading...