Огоҳ бўлинг: Телеграмда «Ипотека банк» номидан фирибгарлик…(+фото)

0

Бугунги кунда фирибгарлик усуллари яна-да кенгайган. Ижтимоий тармоқлар орқали турли усулда, бренд ёки ташкилотлар номидан одам кўпайтириш учун ҳар ҳил ўйинлар уюштрилмоқда. Шулардан бири телеграм орқали “Ипотека банкда байрам акцияси” номи остида йўлга қўйилган фирибгарликдан сизларни огоҳ этмоқчимиз.

 

“Каналга одам қўшинг, ҳамда биз сизга палон суммани пайнет орқали ташлаб юборамиз” қабилидаги гапларга ишонмаслигингизни сўрардик. Айнан мана шундай ноинсоф одамларнинг касрига бугун баъзи ташкилотлар номи булғанмоқда!

Биз Ипотека банкка қўнғироқ қилганимизда, улар бу воқеадан бехабар эканликларини айтиб ўтишди. “Акция ҳақиқатдан бор эди, Мустақиллик байрами олдидан. Ҳозир эса йўқ…” деди биз билан боғланган ҳодим ғоят ҳайратга тушиб.

Яна ўша, ҳаммамизга керак гап: Инсоф берсин!

loading...