Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилгани ҳақидаги видеога ИИБ изоҳ берди (+видео)

1

Интернет ижтимоий тармоғига “Қашқадарёда ГАИ ходимлари билан катта тортишув, машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди” сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилган.

Мазкур видеотасвир 2019 йил 12 ноябрь кунидаги хизмат тақсимотига асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари сафдорлар Э.Бўритошев ҳамда М.Жонузоқовлар “Қарши-Шаҳрисабз” йўлининг Яккабоғ тумани Оқтош қишлоғида хизмат ўтаб турган вақтларида, “Нексия” русумли, 70 Y 339 JA давлат рақам белгили автомашина 3.24 йўл белгиси таъсир майдонида 50 километр-соат тезлик чекланган жойда 60 километр-соат тезликда ҳаракатланиб келганлигини хизматда фойдаланиш учун бириктирилган “Искра-Видео-2” русумли тезликни ўлчаш мосламаси ёрдамида аниқланиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси тўхтатилган. ЙПХ инспектори Ҳайдовчига ўзини таништириб, содир этган қоидабузарлиги бўйича тушунча бериб автомашина бошқаришга оид ҳужжатларини талаб қилинганида, ушбу автомашина ҳайдовчиси фуқаро Н.Қўйлиев ҳужжатларини тақдим қилмасдан ЙПХ ходимларидан хизмат гувоҳномаси, дислокацияси ҳамда “Искра-Видео-2” тезликни ўлчаш мосламасини сертификатини кўрсатишни талаб қилган.
Ҳайдовчининг талабига асосан ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, ҳайдовчи ЙПХ инспекторларига “радар ўзи қаерда, номерлари тўғри келадими, мени олдимга олиб келинг” деб айтган.

Сафдор М.Жонузоқов “агар ҳужжатларни тақдим қилмасангиз маъмурий баённома расмийлаштирамиз” деб айтганида ҳайдовчи “йигитлар булар менга тезликка айтишаяпти” деб “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманига қаердан келди бу базатқилар” деб ЙПХ инспекторлари билан тортишган.

Сафдор М.Жонузоқов ҳайдовчининг талабига асосан тўрт нафар гувоҳ чақиртирганида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига дислокацияда йўқлигини айтиб тортиша бошлаган.

Ҳайдовчининг талабига асосан чақиртирилган гувоҳ ўзини Каримов Темурмалик эканлигини айтиб ҳайдовчидан ўзини таништиришни сўраган. Сафдор М.Жонузоқов ҳайдовчига “ҳурматли ҳайдовчи агар ижтимоий тармоқларга чиқарсангиз қонун олдида жавоб берасиз” деб айтганида “агар олса, мендан пулимни олади” деб ЙПХ ходимлари билан тортишган. Шундан сўнг сафдор Э.Бўритошев ҳайдовчи М.Қўйлиевга маъмурий баённомани расмийлаштирган.

Ҳайдовчи маъмурий баённома билан танишмагандан сўнг гувоҳлар иштирокида далолатнома расмийлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2011 йил 31 май кунидаги 68-сонли буйруғининг 36-бандида “Ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар” деб кўрсатилганлигига асосан, автомашина жарима майдонига қўйиш учун эвакуаторга ортилган. Ҳайдовчи эса машинадан тушмасдан “Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев! Яккабоғда яна бир ноҳуш ҳолат, ўзингиз буларга жазо қўллайсиз” деб видеотасвирни якунлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.