Қурилаётган бино қулаши оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

0

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди.

Ҳодиса 21 ноябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 15:30 да содир бўлди.

Шаҳар туманларидан бирида умумий майдони 1 500 квадрат метр бўлган бинонинг девори ва томи қулаб тушди.

Ҳодиса жойига келган “тез тиббий ёрдам” вайроналар остидан жароҳатланган ишчиларни олиб чиқди.

loading...