“Юртимиздаги ОТМга қабул бўляпти” Бу тўғрими?

0

Сўнгги кунларда юртдошларимиз Жиззах шаҳрида Россия Федерацияси билан ҳамкорликда янги олий таълим муассасаси ташкил этилгани ва унга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинаётгани ҳақида гапирмоқда.

Бу маълумот қай даражада тўғри?

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида учта олий таълим муассасаси: Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтлари ҳамда ЎзМУнинг Жиззах филиали фаолият кўрсатади. Мазкур олий таълим муассасаларида юртимиздаги барча олий ўқув юртларида каби қабул жараёни якунланган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 116 та (95 та маҳаллий, 21 та хорижий) олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан бирортасида ҳам қабул жараёни олиб борилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда ташкил қилинаётган янги олийгоҳлар, соҳага оид энг сўнгги ва тасдиқланган маълумотлар билан фақат расман маълумот берадиган ОАВ ва вазирликнинг расмий телеграм канали – @edu.uz орқали танишиб боришни тавсия қиламиз.
 

uza.uz

loading...