Хитойлик мулозимлар уйғурларнинг уйида «меҳмон» бўляпти

0

“Озод Осиё” радиоси уйғур хизматининг хабар беришича, Хитой коммунистик партиясининг мулозимлари “маданий алмашинув” ва “биродар оила” дастури баҳонасида уйғурлар ва бошқа мусулмон оилаларни текширяпти.

Сони 1 миллиондан зиёд бўлган бу мулозимлар мунтазам равишда оилаларга келмоқда ва ойда камида 8 кун уларнинг уйида тунагани қоляпти.

Хитой ҳукумати уйғурлар ҳақида: “Шафқат қилинмасин”
БМТда ўнлаб давлат Хитойдан уйғурларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишни талаб қилди
«Шарқий Туркистонда даҳшатли қатағон бўляпти»
Коммунистик партиянинг Шарқий Туркистондаги қўмитаси расмий нашри бўлмиш “Шинжон кундалиги” газетасининг хабарига кўра, ўтган йилнинг 11 ойида жами 1 миллион 120 минг мулозим ҳудуддаги турли миллатга мансуб 1 миллион 690 минг оиланинг уйларида бўлган. Улар “оилалар билан бирга овқатланган, байрамларни бирга нишонлаган, болаларнинг уй вазифаларига ёрдамлашган, дўстликни мустаҳкамлаган, “миллий бирлик ва оила” ҳисларини кучайтирган, оилаларни Урумчига айлатиргани олиб борган”.

Уйғур оилаларига келган мулозимлар улардан турмушлари, кундалик фаолиятлари ва сиёсий қарашлари ҳақида маълумот сўрайди ҳамда Коммунистик партия принципларига риоя этишни талаб қилади.

Уйғурлар хитой мулозимларига мезбонлик қилишдан бош тортишнинг оқибати ёмон бўлишини айтмоқда. Мулозимлар тўйлар ва жаноза маросимларига ҳам келмоқда. Тўйга келганлар дастурхонга спиртли ичимлик қўйилишини талаб қилмоқда.

 

azon.uz

loading...