«БЕННУ» АСТЕРОИДИ ЕР УЧУН КУЧЛИ ХАВФ ТУҒДИРА ОЛУВЧИ САМО ЖИСМИ ЭКАН…

0

 

«NASA» олимлари Ер сайёраси учун энг хавфли само жисмлари орасида «Бенну» астероидига алоҳида эътибор қаратишган. Экспертларнинг таъкидлашига кўра, Бенну астероиди иккита йирик само жисмининг ўзаро тўқнашуви натижасида пайдо бўлган. Тўқнашув уни ер йўналишига қарата итқитиб юборган.

Аммо бу юз йилликда астероид Ерга у қадар яқин келмайди. 2169-2199 йиллар оралиғида эса ҳақиқатан у Ерга Ой ва сайёрамиз оралиғидаги масофадан-да қисқароқ масофага яқинлашиб келади. Ана унда ҳақиқий қиёматни кузатиш мумкин. Чунки унинг кучи ядро бомбасидан икки баробар юқори бўлади.

Шуниси ажабланарлики, 2018 йили мутахассислар астероидга яқинлашиб бир бўлакчасини таҳлиллар учун олиш мақсадида махсус зондни учиришганди. Афсуски, зонд астероидга сира яқинлаша олмаган. Бунга астероиддан ажралиб чиқаётган чанг-тўзонлар халал берган.

 

loading...