Непалда леопардлар 6 нафар гўдакни тилкалаб ташлади…

0

 

Непалдаги Бхану аҳоли яшаш пунктидагиларга анчадан бери леопардлар таҳдид қилмоқда. Айтишларича, сўнгги 18 ой давомида леопардлар 6 нафар гўдакни тилкалаб ташлаган. 7 нафар бола жиддий жароҳат олди. Охирги марта леопард 7 яшар болани тутиб олиб 400 метр масофагача судраклаб борган. Кейин эса ўлдириб, мурдасини еб битирган. Бундан бир неча ҳафта бурун уч яшар бола ўзи яшайдиган уй ёнидаги ҳалинчакда учаётиб, леопардга ем бўлганди.

Худди шу йиртқичлар дастидан одамлар болаларига кўчада ёлғиз юриш, мактабга кузатувчисиз боришга рухсат бермай қўйишган.

— Кун ботдими, тамом, кўчага чиқмаймиз, — дейди шу ҳудудда яшовчилардан бири. — Леопард ташланиб қолишидан қўрқамиз. Ҳатто, ҳовлидаги ҳожатхонага чиқишга чўчиймиз. Шунинг учун ҳамма ўзига алоҳида тувакча сотиб олган…

Бир ярим йил ичида йиртқичларнинг учтаси ўлдирилган. Барибир камаймаяпти.

Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, бир йил ичида Непал бўйича 36 киши йиртқичлар ўлжасига айланган. Уларнинг 22 нафарини филлар, 7 нафарини леопардлар, тўрттасини йўлбарслар ўлдирган. Яна бир нафардан одам тимсоҳ, қизил бўри ва ёввойи чўчқа касрига қолган.

 

loading...