УЧ ЯШАР БОЛА ҚАЙНАБ ТУРГАН ШЎРВА ТЎЛА ҚОЗОНГА ТУШИБ КЕТДИ…

0

 

Бу даҳшатли фожиа Ҳиндистоннинг Телангана штатидаги Ҳайдаробод шаҳри яқинида содир бўлди. Суреш исмли уч яшар болакай отаси билан бирга қишлоқдаги тантаналарга келганди. Байрам муносабати билан катта қозонда ҳиндлар Самбар деб номланган миллий шўрва пиширишаётганди. Болакай қозонга яқин ерда ўйнаб юриб негадир шўрвани яқинроқдан кўргиси келдими, қозонга яқин келди. Шунда мувозанатни йўқотиб шўрва билқиллаб қайнаётган қозон ичига тушиб кетди. Отаси жонҳолатда келиб болакайни қозондан чиқариб олди ва зудлик билан уни касалхонага олиб кетди. Гўдак шўрва ичида деярли пишиб қолганди. Врачлар икки кун ҳаракат қилишди. Аммо боланинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У оламдан ўтди. Ҳозирда полициячилар ушбу факт бўйича суриштирувлар олиб боришмоқда.

Астағфирилло!!!

 

loading...