Сочида 23 ёшли терговчи қиз ўз жонига қасд қилди…

0

 

Мария Клочкова исмли 23 ёшли қиз шу йил август ойида Россия ички ишлар вазирлиги университетини тамомлаб, Сочи полиция маҳкамасига терговчи вазифасига ишга қабул қилинганди. Бор-йўғи уч ой ишлади-ю, ўлим топди. Яқинларининг айтишича, Мария нуқул онасига Сочида ишлашни хоҳламаслиги ҳақида гапираркан. Аммо сабабини айтмаган.

Бир неча кун олдин эрталаб соат 8: 00 да навбатчиликка борган-у, соат 10: 00 да кабинетида жанговар тўппонча ёрдамида ўз жонига қасд қилган.

Айни пайтда фожиа сабаблари ўрганилмоқда.

 

loading...