СПОРТЧИ КАМПИРНИ РАНЖИТМАНГ!.. (ёхуд 82 ёшли кампир босқинчининг адабини берди)

0

 

82 ёшли бодибилдингчи Уилли Мерфи ўзи билмаган ҳолда уйига бегона эркакнинг киришига изн берганди. У босқинчи бўлиб чиқди. Буни пайқагани заҳоти рўпарасидаги столни қўлига олди-да, босқинчининг устига ирғитди. Эркак йиқилди. Кампир унинг устига чиқиб бир неча марта тик турган ҳолда сакради. Шунинг ўзи эркак учун етарли бўлганди. Аммо Мерфи она бу билан ҳам тўхтамади. Босқинчининг юзига шампун сепди. Кейин қўлига тиш тозалайдиган чўтка олиб ўша билан босқинчини қитиқлай кетди. Эркак керагидан ҳам ортиқроқ жароҳат олганди. Кампир буни сезиб полицияга хабар берди. Полициячилар етиб келиб манзарани ўз кўзлари билан кўргач, қота-қота кампирни табриклашди. Босқинчи эркак эса касалхонага ётқизилди.

Айтишларича, Мерфи она бодибилдинг билан мунтазам шуғулланаркан. Ҳар куни 102 килоли тош кўтаришни канда қилмас экан.

 

loading...