Афғонистондаги президентлик сайловида 86 минг овоз бекор қилинди

0

Афғонистондаги президентлик сайлови ўтган 1179 участкада сайловчилар овози ҳақиқий эмас, деб топилди. Мустақил сайлов комиссияси овоз бериш жараёни бузилиши ва овозлар ҳисоби кечикишига жавобгарликни номзодларнинг ўзларига юклади.

“Номзодлар ва кузатувчилар бизга халақит берди, ишни вақтида қилолмадик”, деди комиссия котибияти раҳбари Ҳабиб ар-Раҳмон Нанг. EADaily хабарига кўра, 86 минг овоз бекор қилинган.

Номзодлар, Абдулла Абдулла, Раҳматулла Набил ва Гулбиддин Ҳикматёр ўз тарафдорларини ҳисоб жараёнига нисбатан бойкот эълон қилишга чақирган.

loading...