Испания олимлари ўзидан электр токи ишлаб чиқарувчи футболка турини яратишди…

0

 

Бу футболка ҳаво ва тана ҳарорати ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб ўзидан электр токини ишлаб чиқаради. Ихтирочилар учун бу футболкани яратишда қиммат мато талаб қилинмади. Пахтадан тайёрланган матога сиёҳ аралаштирилган. Худди шу нарса ҳарорат юқорига кўтарилиши натижасида электр қувватини ишлаб чиқара бошлайди. Футболкани кийган одам қиш совуғида ҳам совқотмайди. Чунки футболка ишлаб чиқарган электр токи унга иссиқлик улаша боради. Агар қоронғида юрса, уни кўриш ҳам енгил кечади. Хавфсизлик масаласида эса футболка тенгсиздир. Агар сиз ўша футболкада бўлсангиз, ҳеч ким сизга яқинлаша олмайди. Бегона одам сизга қўл теккизган маҳал электр токининг зарбасига учрайди.

Олимлар яқин орада футболка ёрдамида смартфонларни электр қувватига тўйинтириш масаласини ҳам ижобий ҳал этишмоқчи.

 

loading...