Президент самолёти ҳамон Назарбоевда: Қозоғистоннинг ҳақиқий раҳбари ким?

0

Президент самолёти ёки Қозоғистондаги биринчи рақамли борт ҳали ҳам Нурсултон Назарбоевнинг тасарруфида. Бу ҳақда REX АА хабар бермоқда.

Қозоғистоннинг ҳақиқий президенти ким?

«Ворисига амалини топширганидан кейин, жаноб Назарбоев Тўқаевга президентлик борти – 250 миллион долларга баҳоланган Airbus A330-243 Prestige лайнерини ҳам бериши керак эди. Аммо бу юз бермади. Натижада, Қозоғистонда ноёб ҳолат юзага келди, мамлакатда бир вақтнинг ўзида иккита президент самолёти ишлатиляпти. Улардан бирида собиқ давлат раҳбари, иккинчисида эса янги президент парвоз қилмоқда», – деб ёзади ОАВ.

ACS авиация чартер хизмати журналистлари ушбу масала бўйича кичик текширув ўтказди. Уларнинг аниқлашича, юқорида айтиб ўтилган, UP-A3001 борт рақамига эга ҳамда Нурсултон Назарбоев томонидан мақом жиҳатидан энг муҳим давлат ташрифлари вақтида фойдаланилган Airbus A330-243 Prestige лайнери собиқ давлат раҳбари ихтиёрида қолган.

Airbus A330-243 Prestige
Бундан ташқари, бундай борт рақамига эга ҳаво кемаси, 2019 йил октябрь ойи охиридаги маълумотларга қараганда, давлатнинг биринчи шахси ва расмий делегациялар аъзолари парвозини таъминлайдиган «Беркут» давлат авиакомпанияси балансида эмаслиги маълум бўлди.

Лайнер «Қозоғистон – Ҳукумат» оператори флотида қайд этилган. Агар, Элбоши ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоевнинг фаолияти тўғрисидаги хабарлар авиация ҳаракатларини кузатиш учун мўлжалланган онлайн-мониторинг манбалари маълумоти билан таққосланса, унда UP-A3001 борт рақами бўлган лайнер собиқ президент тасарруфида қолганини кўриш мумкин.

Қосим-Жомарт Тўқаев ва Нурсултон Назарбоев
Янги президент-чи? Қозоғистон президенти сифатида Россияга биринчи давлат ташрифи пайтида Қосим-Жомарт Тўқаев бутунлай бошқа лайнер – Airbus A321-211(CJ)дан фойдаланган – бу ҳаво кемаси шундан бери унинг биринчи бортига айланди. Айнан ушбу самолёт бугунги кунда «Беркут» давлат авиакомпаниясининг балансида.

Ҳозирда авиакомпания флотида 11та самолёт мавжуд бўлиб, улар орасида юқорида айтиб ўтилган Airbus A321-211(CJ)дан ташқари, Airbus A320-214(CJ) Prestige, Boeing 757-200, СRJ-200, Bombardier Challenger 850, иккита Ми-8 вертолёти (бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлар учун), битта Ил-76 ва тўртта Ан-2 бор. Давлат авиакомпанияси ҳукумат делегациялари, шунингдек, давлатнинг биринчи шахси парвозларини амалга оширади.

Шу тариқа, Қозоғистонда ғайриоддий вазият юзага келди – мамлакатда аслида ҳокимият алмашинуви рўй берди, аммо буни фақат унинг бўлиниши тарзида кўриш мумкин. Яъни, республикада ҳозир ҳам амалдаги президентда, ҳам собиқ давлат раҳбарида биринчи рақамли самолёт бор, деб ёзади ОАВ.

loading...