Шомуродов “Ростов”да маоши кечикаётгани, ўзбек палови ҳамда “Бунёдкор”да қўй сўйилгани ҳақида гапирди

0

«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов клубида маош билан юзага келаётган муаммолар ҳақида фикр билдирди.

«Ростов»даги молиявий муаммолар ҳақида

— Маошнинг кечикиши ҳақида ўйламайман. Бунга жавоб берадиган одамлар бор. Паловга етиб турибди. Бунинг устига у қиммат ҳам эмас.

Сўнгги вақтларда гол ура олмаётгани ҳақида

— Сабаб йўқ. Ва муаммо ҳам мавжуд эмас. Бўлиб туради. Шу йўсинда ишлашда давом этсам, голлар қайтади. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Умуман олганда — Еврокубокка чиқиш.

«Ростов» ҳужумчиси ўзбек футболи анъаналари ҳақида ҳам гапириб берди.

«Ўзбек футболидаги қурбонлик қилишлар? «Машъал»да эслолмайман, аммо «Бунёдкор»да бу ишлар бўлган. Мавсум бошида футбол майдони четида қўй сўйиб, қонини чуқурчага оқизганмиз.  Ўзим қўй сўйганманми? Ҳеч қачон. Ота-онам мол боқишган, аммо сўйишни менга ҳеч ким таклиф қилмаган», – деди Шомуродов.

Бу мавсумда 24 ёшли футболчи «Ростов» таркибида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

loading...