Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 28 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

28 ноябр куни ҳар қандай турдаги мусобақаларда албатта иштирок этинг. Албатта сиз яшайдиган, ишлайдиган, ўқийдиган ҳудудда ташкил этилса. Айнан бугун шунақа кайфиятда бўласизки, энг кучли рақиблар устидан ҳам осонликча ғалаба қила оласиз. Кун давомида кўпроқ ҳаракатда бўлинг, тоза ҳаводан кўпроқ нафас олинг. Молиявий соҳада бардамлик ва сергаклик билан қарорлар чиқаринг. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушиш эҳтимоли бор иншооллоҳ.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугун нафақат қўшимча билимларга, балки тажрибага ҳам эга бўлиш учун курашишингизга тўғри келади. Кимларгадир ишхонасида юқори лавозим ваъда қилишган. Бу имкониятни зинҳор қўлдан чиқарманг. Агар бирор жойга боришни мўлжаллаган бўлсангиз, фақат жамоат транспортидан фойдаланинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз учун қимматбаҳо совғаларни аяманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

28 ноябрда ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Шунинг учун ишни эрта тонгдаёқ бошлаганингиз маъқул. Тадбиркорларга бугун учрашувлар, келишувлар ва югур-югурлар катта фойда келтиради. Спорт билан шуғулланишни бошлашга аҳд қилган бўлсангиз, ҳозирданоқ машғулотларни бошлайверинг. Иммунитет тушиб кетмаслиги учун кўпроқ витаминга бой мевалар енг. Эрталаблари югуриш машқлари, танани совуқ сув билан чиниқтириш амалларини адо этинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун гўё сеҳргарга айланиб қолгандек бўласиз. Суюкли инсонингизнинг барча тилакларини бехато адо эта оласиз. Истаклар шу қадар катта тезликда ҳақиқатга айланадики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Ижодий потенциални ривожлантиришга бағишланган тадбирлар муваффақиятли ўтади. Агар фойдали бўлса, таклифлар ва ҳамкорликлардан воз кечманг. Кечқурун яқин қондошлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

28 ноябр куни ички оламингизга яна бир бор разм солиб ўтишингиз талаб этилади. Шунинг натижасида руҳий муаммоларни ижобий ҳал эта оласиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳуқуқшунос маслаҳати ва кўмагисиз мақсадга эриша олмайсиз. Мабодо яқин инсонингиз билан жанжал юзага келса, ўз вақтида жанжални бартараф этишга ҳаракат қилинг. Совуқчилик кучайиб кетишига йўл қўйманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Эрталабдаёқ хушхабар эшитасиз ва шу сабаб то кечга қадар позитивлик сизни тарк этмайди. Шахсий сирларингизни ўзгаларга ошкор эта кўрманг. Дўстдан кўп душман. Баъзида сукут сақлаш, эмоцияни жиловга солиш ҳам фойда беради. Янги жойга ишга жойлашиш амали муваффақиятсизлик келтиради. Саломатлигингизни кун мобайнида қатъий назорат остида ушланг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрни бузманг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

28 ноябрда сизни гармонияга бой лаҳзалар кутиб туради. Муаммо ҳам бўлади. Лекин уларни яқин инсонларингиз келтириб чиқаради. Бу масалани ҳам охир оқибат ўзингиз ижобий ҳал этасиз. Қариндошингизни биргаликда ишлашга кўндира оласиз. Саломатлигингиз яхши сақланиши учун жисмоний зўриқишлардан воз кечинг. Спорт билан шуғулланмай туринг. Қизиқарли китоблар ўқинг. Бу ҳам мароқли дам олишда албатта фойда беради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингиз қўшимча даромад келтирувчи ишларни таклиф этувчилар, муваффақиятли лаҳзалар ва қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлади. Муҳаббатда жиддий ва қатъиятли бўлишингиз талаб этилади. Бу масалада ҳазил-ҳузул кетмайди. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланинг. Оила қурмаганларни романтик учрашувлар кутади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

28 ноябр куни дўстлар, ҳамкасблар бараварига сиздан ҳол сўрай бошлайди. Қандай ёқимли! Тўғри эмасми? Сиз ҳам уларга тажрибали ходим сифатида маслаҳатларни аяманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун имтиҳон топшириш, малака ошириш ва тадбиркорлар учун келишувлар муваффақиятли кечади. Шахсий бизнесингизга эга бўлишни хоҳлаётган бўлсангиз, пича шошмай туришингизга тўғри келади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Янги танишган, ёки таниш-нотанишлар даврасига тушиб қолсангиз, ўзингизни маданиятли ва дипломатларча тутишингиз тавсия қилинади. Жамиятда, ишхонадаги обрўйингиз сезиларли тарзда ошиши кутилмоқда. Молиявий масалада катта пул билан боғлиқ операцияларга қўл урмай турганингиз маъқул. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетасиз. Аёллар, қизларга гардеробини янги кийимлар билан бойитиш муваффақиятли кечади. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилишни унутманг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

28 ноябрда қалбингиз қандай ишни буюрса, ўша ишга қўл уринг. Фақат меҳнатингиз натижасини кўришга шошилманг. Бироз кутиб туришингизга тўғри келади. Жуфтингиз билан муносабатларда айрим англашилмовчиликлар кўзга ташланади. Бир-бирингизни тушунишга ҳаракат қилинг. Кечқурун сизни дўстлардан бири кафега таклиф этиши мумкин. Шу баҳонада нафас ростлайсиз, дам оласиз, позитив кайфиятга эга бўласиз.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бировлар билан баҳслашманг. Агар шундай вазият туғилса, муаммони дипломатик йўл билан бартараф этинг. Муҳаббатда эса жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизда янги сирлар ошкор бўлади. Бу муносабатларга путур етказиши мумкин. Семинарлар, тренинглар муваффақиятли ўтади. Бугун хизмат сафарига боришдан воз кечинг. Айримлар ангина ёки шамоллашдан безовта бўлиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here