Йилнинг энг яхши ёш футболчиси номи маълум бўлди ФОТО

0
«Атлетико» футболчиси Жоау Феликс Golden Boy мукофотини қўлга киритди, дея хабар беради СА.

Португалиялик футболчи бу мукофот учун бўлган курашда «Боруссия» (Дортмунд)дан Жейдон Санчо ва «Байер» футболчиси Кай Хаверцдан устун келди. Бу соврин Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига берилади.

Ёзда «Бенфика»дан «Атлетико»га ўтган Жоау Феликс Мадрид клуби таркибида барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

loading...