Жанубий Европада кучли ер силкинишлари содир бўлди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда…

0

 

Куни кеча Албанияда магнитуда кучи 6, 4 баллга тенг зилзила кузатилди. Зилзиладан сўнг юзага келган афтершоклар сони 300 тадан ошган.

Грециянинг Крит оролида ҳам магнитуда кучи 6, 0 баллга тенг кучли ер силкиниши кузатилди. Сейсмологларнинг айтишича, бу икки зилзила бир-бири билан боғлиқ эмас.

Албанияда зилзиладан, айниқса, Дуррес ва Тирана вилоятлари кўпроқ жабр кўрди. Кўплаб уйлар вайронага айланди. Жами 29 киши ҳалок бўлди. 657 киши жиддий жароҳат олди.

Ҳозирда вайрон бўлган уйларда қутқарувчилар отрядлари иш олиб бормоқда. Уларга Косово, Греция, Италия, Франция, Руминия, Черногория, Шимолий Македония, Чехия, Сербия қутқарувчилари ҳам яқиндан кўмак бермоқда. Шу пайтгача вайроналар остидан 40 киши чиқариб олинди.

Минглаб одамлар ўз уйларига қайта олмаяпти. Улар очиқликда ёки машиналар салонларида жон сақламоқда. Маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари жабрланганлар учун лагерлар жорий этишмоқда. Мутахассисларнинг гапига кўра, қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here