Психологик тест: телефонингизни қандай ушлашингизга қараб қандай феъл-атвор соҳиби эканлигингизни билиб олинг

0

Ўзингизга мос суратни танланг ва натижаларни текширинг.

1. Телефонни бир қўлингизда ушлаб, матнни бош бармоғингиз ёрдамида ёзсангиз

Агар сиз телефонни бир қўлингизда ушласангиз бу сизнинг кўп қиррали инсон эканлигингиздан дарак беради. Сиз тартибли ва интизомли инсонсиз, ҳар доим ўзингиз учун нима яхши ёки ёмонлигини биласиз.

Тинглашдан кўра кўпроқ гапиришни афзал кўрасиз, лекин бесабаб пашшага ҳам озор бермайсиз. Чин муҳаббатни сохтасидан ажратишни биласиз. Ўз жуфтингиз учун ҳар нарсага тайёрсиз.

2. Телефонни иккала қўлингиз билан ушлаб, матнни бош бармоғингиз ёрдамида ёзсангиз

Бу ҳимояга муҳтожлигингиз, эътибор ва ғамхорликка чанқоқлигингиздан далолат беради. Сиз ўз ҳиссиётларингизни тўғри ифодалай олмайсиз, шунинг учун сизнинг жуфтингиз етарли эътибор ололмайди. Мулойимроқ бўлинг ва ҳис-туйғуларингизни одамларга кўрсатишдан уялманг.

3. Телефонни иккала қўлингиз билан ушлаб, матнни иккала бош бармоғингиз ёрдамида ёзсангиз

Сизга сизни 100% яхши тушунадиган ҳамроҳ керак. Агар сизни ишончли инсон қўллаб қувватласа, ўзингизга бўлган ишончингиз янада ортади.

Сиз ўзингиз танлаган инсонни бутун борлиғингиз билан севасиз ва ўтмишдаги кўнгилсизликларни осонликча унутасиз.

4. Телефонни бир қўлингиз билан ушлаб, матнни бошқа қўлингиздаги бош бармоқ ёрдамида ёзсангиз

Сизга тинч ва мўтадил ҳулқ-атвор ҳос. Сиз бошқаларни фаровонлиги учун барча нарсадан воз кечишга тайёрсиз. Оломонни ёқтирмайсиз, тинч ва таниш жойларни афзал кўрасиз. Севгингизда ҳам сокинлик ҳукмронлик қилади.

Сиз бардош беролмайдиган нарса – кўзёшлар, айниқса яқинларингизники. Севган инсонларингизни хатоларини жуда тез кечириб юборасиз.

loading...