Токио-2020 Олимпиадасининг бокс беллашувларидаги баҳолаш жараёнига ўзгартириш киритилди

0

Халқаро Олимпия қўмитасининг бокс баҳсларини ўтказиш ва назорат қилиб бориш учун тузган комиссияси янги қарор қабул қилди. Унга кўра, Токио Олимпиадасининг саралаш баҳслари ва Олимпия ўйинларида ўтказиладиган жангларда ҳакамларнинг боксчилар учун берган очколари ҳар бир раунд якунида эълон қилиб борилади. Бу ҳолатга Рио Олимпиадаси вақтида ҳам гувоҳ бўлган эдик.

Моринари Ватанабе бошчилик қилаётган махсус комиссия очколарнинг бундай эълон қилинишига баҳоланиш мезонининг шаффоф ва адолатли бўлиши кераклиги билан изоҳ бермоқда. ХОҚнинг маълум қилишича, бундай қарор спортчилар билан ўтказилган консультациядан сўнг қабул қилинган. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, махсус комиссиянинг қарорига кўра, Рио Олимпиадасининг бокс баҳсларида ишлаган реферилар янги Олимпия ўйинлари саралаш мусобақалари ва Токио-2020да фаолият олиб бора олмайди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъаси ва жаҳон миқёсида Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи бокс турнирлари келаси йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань, 13-24 май кунлари эса Франциянинг Париж шаҳарларида ўтказилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here