Ёввойи чўчқалар америкалик аёлни ғажиб ташлашди…

0

 

Американинг Чемберс округида яшовчи 59 ёшли Кристин Роллинс исмли аёл ёши 80 дан ошган чол-кампирга қараб тирикчилик қиларди. Шу сафар негадир иш жойига келмади. Хавотирга тушган уй эгаси 84 ёшли отахон кўчага чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳов наридаги автомобил турган ерда Кристиннинг ғажиб ташланган жонсиз жасади ётарди.

Марҳуманинг танасида ёввойи чўчқаларнинг тиш излари қолиб кетибди. Буни кейинчалик аниқлашди. Экспертиза хулосасига кўра шу нарса маълум бўлдики, аёлни бир нечта ёввойи чўчқа ўртага олиб ўлдирган. Кейин эса ўша атрофдаги итлар чўчқаларни ҳайдаб солган.

Техас штатида ёввойи чўчқалар, яъни, тўнғизлар сони бир ярим миллионтага яқин. Улар нуқул қишлоқ хўжалик экинларини пайҳон қилиб ҳосилга жиддий зиён етказарди. Энди эса одамларни ўлдиришга ўтибди.

 

loading...