Трамп кутилмаганда рафиқаси билан Афғонистонга келди

0
U.S. President Donald Trump eats dinner with U.S. troops at a Thanksgiving dinner event during a surprise visit at Bagram Air Base in Afghanistan, November 28, 2019. REUTERS/Tom Brenner - RC2JKD92P3ZR

АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания ҳамроҳлигида 28 ноябрь куни кутилмаганда Афғонистонга келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Трамп Кобул шимолида жойлашган «Баграм» авиабазасида америкалик ҳарбийлар билан Шукроналик кунини нишонлагани айтилмоқда.

Шунингдек, Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан музокаралар ўтказган ва мамлакатда ўт очиш тартибини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.

Трамп «Баграм» авиабазасидаги чиқиши чоғида АҚШ ва «Толибон» ҳаракати Афғонистондаги можарони бартараф этиш бўйича музокараларни тиклаганини маълум қилган.

Маълумот учун, бу Дональд Трампнинг АҚШ президенти мартабасида илк бор Афғонистонга келиши.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here