Хитойда вафодор ит оламдан ўтган эгасини қабрдан чиқариб олишга уринмоқда…

0

 

Хитойнинг Шэньси вилоятига қарашли Вэйнань округида ажабтовур бир воқеа содир бўлди. 12 ёшли Хуцзы лақабли ит оламдан ўтган эгаси билан 12 йил давомида бирга яшаган. Шу гапни марҳумнинг қизи айтиб берди. Эркак кексайиб, яқиндагина бандаликни бажо келтирганди.

— Биз отамнинг итини ҳам ўзимиз билан қабристонга олиб боргандик, — дейди марҳумнинг қизи. — У қабр тепасига келган заҳоти икки олд оёқлари билан қабрни очишга тушди. Очолмагач, қабр тепасига ётиб олди-да, сукутга толди. Кетаётганимизда у биз билан кетишни истамади…

Марҳумнинг қизи айтишича, отаси ўлгач, уч кунга қадар ити ҳеч нарса емабди.

— Биз ит ҳам қариди шекилли, деб ўйлагандик — дейди аёл. — Ундай эмаскан. Тўртинчи кундан яна овқат ея бошлади…

Ҳозирги кунда итни марҳумнинг оила аъзоларини парвариш қилишяпти. Ҳар қабристонга боришганда ит албатта уларга эргашиб боради ва узоқ вақт қабр тепасида қимирламай ётади. Ҳойнаҳой, хаёлан эгасининг руҳи билан тиллашса керак.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here