Америкалик эркак тушида катта пул ютиб олганди. Туши ўнгидан келди…

0

 

Американинг Норт-Чарлстон шаҳрида яшовчи Кевин Миллер исмли эркак бир неча кун олдин тушида лотерея ўйнаб катта пул ютиб олганди. Аввалига тушига эътибор қаратмади. Аммо кўнгли ниманидир сезгандек туюлаверди ва таваккал дўконга чиқиб лотерея чиптаси сотиб олди. Хўш, кейин-чи? Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, сотиб олган лотерея чиптаси омадли чиқди. Кевин 250 минг доллар ютиб олди.

— Очиғи, лотерея чиптаси сотиб олувчилар кўп эди, — дейди унинг ўзи. — Турдим, турдим, шубҳаланавердим. Лекин қайтмадим. Яхшиям қайтмаганим. Мана, катта пул эгасига айландим…

Кевин ютиб олган пулига ўзи ва қаллиғи учун янги уй сотиб олишни мўлжалламоқда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here