Мелиқўзиевнинг чемпионлик камари учун жангдаги рақиби аниқ бўлди!

0

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) декабр ойида бўлиб ўтадиган жангидаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда «GoSport» нашри манбалари хабар бермоқда.

Олдинроқ, Мелиқўзиев тўртинчи жангини 13 декабр куни ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, шу куни Мелиқўзиевга америкалик Вон Александер (15-3, 9 КО) рақиблик қилади. Жанг WBA минтақавий чемпионлик камари учун кечади ва 10 раунддан иборат бўлади. Тўқнашув Калифорнияда, Индио шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Олдинроқ, унга франциялик собиқ жаҳон чемпиони рақиблик қилиши хабар қилинганди. Аммо бу жанг ўтказилмайдиган бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Мелиқўзиев 2 ноябрь куни рингга чиқиб, америкалик Клей Коллардни (4-2-3, 1 КО) тўртинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here