МУЗГА АЙЛАНГАН ГЎДАК… (ёхуд Саратовда янги туғилган чақалоқни суви музлаб қолган дарёга ташлаб юборишди. Астағфирилло!!!

0

 

Яқинда Саратов вилоятидаги мактаб ўқувчилари музлаб қолган чақалоқни топиб олишди.

Бу воқеа Саратов вилоятига қарашли Красный Кут шаҳрида содир бўлди. Шу йил 30 ноябр куни Еруслан дарёси соҳилида ўйнаётган мактаб ўқувчилари суви музлаган дарёнинг соҳилга яқин ерида ниманингдир ётганини кўриб қолишди ва дарров катталарни чақиришди. Музлар орасидан эса янги туғилган қиз чақалоқ мурдаси чиқариб олинди. Тахминларга кўра, қизалоқ дарёга бир ой бурун ташлаб юборилган. Ҳозирда ушбу факт юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил августида Волгоград вилоятида яшовчи аёл ўзи эндигина дунёга келтирган ўғил чақалоқни гўёки боқишга пули бўлмагани сабабли дарёга чўктириб юборганди. Чақалоқни икки нафар ўсмир кўриб қолган ва полицияга хабар берган. Чақалоқнинг онаси 25 ёшли аёл бўлиб айбини бўйнига олган.

 

loading...