ЧУҚУР КОМАДА ЁТГАН АЁЛ ЖАЖЖИ ГЎДАГИНИ ЭМИЗИШГА ИМКОН ТОПА ОЛДИ…

0

 

Аргентинанинг Сан-Франсиско шаҳрида яшовчи 42 ёшли Мария Лаура Феррейра бир ой олдин мотоциклда кетаётиб қаердадир тўхтаганда, унга босқинчилар ташланиб қолди. Аёл йиқилаётиб боши билан ерга қаттиқ урилганди. Шунинг оқибатида чуқур кома ҳолатига тушиб қолди.

Мана, бир ой давомида у кома ҳолатида ётди. Врачлар унинг оиласига мурожаат этиб, Мария яқинда ўлим топишини айтишди. Ҳатто, марҳуманинг ички аъзоларини трансплантацияга муҳтож беморларга беришларини ҳам илтимос қилишди. Аммо Мариянинг эри Мартин Дельгадо бу гапларга ишонмади. Хотини албатта ўзига келишига умид боғлади.

Шу йил 23 ноябр куни Мартин икки яшар қизалоғини шифохонага олиб келди. Қизалоқ ҳар сафар оч қолганда, онасига маҳкам ёпишиб, эмишга тутинарди. Бу гал ҳам шундай қилди. Комадаги онасига маҳкам ёпишиб олди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, кома ҳолатида ётган Мария кутилмаганда қўлларини кўтариб қизалоғини маҳкамроқ бағрига босди ва эмизишга тутинди. Кейин эса эри қизалоқни кўтариб олди. Аёл яна илгари қандай бўлса, шундайлигича ётаверди. Мартин, бошқа яқинлари уни туртишди, сўз қотишди, саволга тутишди. Барча ҳаракатлар натижасиз қолди. Мария уларни ҳис этмади, эшитмади. Ҳозир ҳам у комада ётибди. Лекин эри Мартин эртами-кечми у албатта ўзига келишига ишонмоқда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here