Канададаги авиаҳалокатга учраган ўзбекистонликлар иши бўйича қўшимча маълумот берилди

0

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 27 ноябр куни Канаданинг Онтарио провинсиясида асли ўзбекистонликларни ташиётган самолёт ҳалокати содир бўлган жой тегишли тузилмалар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган, самолётнинг барча парчалари пухта таҳлил қилиш учун Tоронто шаҳридаги махсус текширув марказига етказилган. Aйни пайтда Канада маъмурлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаштириш ва уларни қариндошларига топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Элчихона Канада TИВ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари вакиллари, авиаҳалокатида вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинлари, Tоронто шаҳри ва Tехас штатидаги (AҚШ) ўзбек диаспораси билан алоқада бўлиб турибди.

2 декабр куни Ўзбекистон Элчиси Жавлон Вахабов Tоронто шаҳрида Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши вакиллари ва маҳаллий тергов идоралари билан учрашувлар ўтказади.

Элчихонага бутун дунёдан таъзия сўзлари етиб келмоқда. Канаданинг Ўзбекистондаги Mуваққат ишлар вакили Aнник Гуле барча канадаликлар номидан авиафалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирган ҳамда ҳар томонлама ёрдам ва зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлаган.

Маълумот ўрнида, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун Элчихонада тезкор телефон рақами очилган: +1 (202) 887-5300 (ички рақам 1), +1 (202) 251-8298 (мобил), шунингдек cонсул.wашингтон@мфа.уз электрон почта манзили.

Human.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here