Наманганда поезд 82 ёшли фуқарони уриб кетди

0

Наманган вилоятида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда поезд уриб кетиши оқибатида вафот этган.

Бугун, 2 декабрь куни соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115 км 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида Т.М. ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here