“Олтин тўп-2019” тақдимот маросими бошланишига оз муддат қолди, асосий даъвогарлар қаерда?

0
Хабарингиз бор, бугун Франция пойтахти Париж шаҳридаги “Шатле” театрида “Олтин тўп-2019” маросими бўлиб ўтади.
«France Football» талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси номига асосий даъвогар бўлганлар айни вақт қайерда
Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”, Голландия) – “Nike” ҳамкорлигида тайёрланган махсус роликда суратга тушиш учун Голландиянинг Бреда шаҳрига келган.

Криштиану Роналду (“Ювентус”, Португалия) – ўз номи остида Лиссабонда очилган “Пестана CР7” меҳмонхонасига ташриф буюрган.

Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина) – рафиқаси Антонелла Рокуццо ҳамда жамоадошлари билан Парижга йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади. 21:00дан эса тақдимотгача бўлган тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here