Россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюкнинг аҳволи бўйича янги маълумот пайдо бўлди…

0

 

Россиялик журналистларнинг ёзишича, «Моя прекрасная няня» телесериали ва бошқа кўплаб фильмлардаги бир-биридан ажойиб роллари билан миллионлаб мухлислар қалбидан чуқур жой олган актриса Анастасия Заворотнюк мия саратони бўйича ўта хавфли муолажаларни бошдан кечирмоқда.

— Ҳозир Заворотнюк реабилитация марказида ётибди, — дейишмоқда журналистлар. — Ўзини анча яхши ҳис эта бошлади. Агар илгари кучли бош оғриғидан азобланган, ухлай олмаган бўлса, ҳозир анча ўзига келди. Кўриш имкониятлари ҳам бирмунча қониқарли. Аммо муолажалар ўта хавфли. Чунки хасталик ҳам совға эмас. Мия саратони сўнгги босқичдалиги яқинларини, дўстларини, эри Петрни жиддий хавотирга солмоқда. Петрнинг гапига кўра, Заворотнюк ҳозир кам-кам бўлса-да, юра оляпти. Гаплашяпти, иштаҳаси ҳам ҳийла яхшиланган…

Яқиндагина шу журналистлардан кимдир Анастасиянинг эри Петр Чернышев бошқа қиз билан учрашаётганини айтганди.

Тағин худо билади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here