Украинада депутатнинг машинаси ўққа тутилди. Унинг 3 яшар боласи ҳалок бўлди…

0

 

2 декабр куни кечки пайт тахминан соат 17: 00 да Украина пойтахти Киев шаҳрида вилоят кенгаши депутати Вячеслав Соболевнинг автомобили номаълум кимса тарафидан ўққа тутилди. Салонда депутатнинг 3 яшар ўғилчаси ўтирганди. Умри қисқа экан. Болакай ҳалок бўлди. Полиция ходимларининг айтишича, қуролланган кимса аслида ҳайдовчига қарата ўқ узган. Бироқ ўқ келиб бегуноҳ болага теккан. Болакай «Тез ёрдам» марказида оламдан ўтди.

Яна машинада депутатнинг рафиқаси ва таниш аёл ҳам ўтирганди. Ўқ боласига теккани ҳамоно у болани қўлига олиб одамларни ёрдамга чақира бошлаган.

Ҳозирги пайтда шаҳарда «Сирена» тезкор қўлга олиш операцияси ташкил этилган. Ҳозирча шуниси маълумки, ўқ узган кимса «Lexus» автомобилида номаълум тарафга жўнаб кетган.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди. Суиқасд сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Вячеслав Соболев «Обжора» супермаркетлар тизими эгаси. «Нафтогаз» компанияси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here