Япония ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказиши учун АҚШ га алоҳида орол совға қилмоқчи…

0

 

Гап Кюсю оролидан 30 километр наридаги Магэсима ороли ҳақида кетяпти. Япония ҳукумат бош котиби Ёсихидэ Суга айтиб ўтдики, бу оролни сотиб олиш масаласи 29 ноябр куни деярли ҳал бўлган. Бу Японияга 146 миллион долларга тушади.

Ҳозирги вақтда Америка ҳарбий синовларни ва машғулотларни Иводзима оролида ўтказмоқда. Бу орол Магэсимадан 1,5 минг километр узоқликда жойлашган. Бу америкалик ҳарбийлар учун жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда экан. Аниқроғи, Иводзима Америка ҳарбий базасидан жуда узоқда экан. Япония бош котибининг айтишича, Магэсимада полигон қурилиши яқин вақтларда бошланади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз ҳукумати Япония ҳамда Америка ўртасидаги ҳарбий иттифоққа қарши эканини таъкидлаб ўтди. Бу иттифоқ Россияга Япония билан кўплаб масалаларда келишувларга эришиш учун жиддий халал бермоқда экан.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here