Чилонзорда 300 минг сўмлик телефон ўғирлаган талончилар 10 йилга қамалиши мумкин

0

26 ноябрь, сешанба куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тунда синглиси билан уйга қайтаётган йигитга ҳужум қилиб, унинг мобиль телефонини ўғирлаган 30 ёшли эркак ва унинг 19 ҳамда 15 ёшли шериклари қўлга олинган.

 

Тунги соат 02:17 да ИИББ Чилонзор тумани навбатчилик қисмига мобиль телефонининг талончилар томонидан ўғирлаб кетилганини айтиб мурожаат қилган фуқаро кўрсатмасига асосан тезкор тадбир ўтказилган ва гумондорлар тахминан бир соат ичида Чўпонота кўчасида Matiz русумли автомобилда кетаётган вақтида қўлга олинган.

Энди жиноий гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддасига асосан «Талончилик» жиноятини содир этгани учун жазога тортилиши мумкин. Ушбу модда бўйича жиноятни амалга оширганлиги исботланган фуқаро уч йилдан беш йилгача ёхуд модданинг 2-қисмига кўра беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

 

daryo.uz

loading...