Энди Mastercard карталарининг эгалари бутун Ўзбекистон бўйлаб тўловларни амалга оширишлари мумкин

0

2019 йилнинг декабридан бошлаб МБПМ Mastercard халқаро тўлов тизимини интеграциялади. Энди Mastercard карталарининг эгалари  бутун Ўзбекистон бўйлаб HUMO терминаллари орқали  тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Жорий йилнинг 3 декабь куни Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) Mastercard халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда HUMO тизимидаги Mastercard халқаро карталари бўйича  тўловларни қабул қилишнинг ишга туширилишига бағишланган пресс-брифинг ўтказди. Энди Mastercard карталари эгалари бутун мамлакат бўйлаб товар ва хизматлар учун ҳақни HUMO карталарига хизмат кўрсатадиган терминаллар орқали тўлашлари мумкин.

«Mastercard билан барча техник ишларни муваффақиятли якунлаб, уни HUMO тизимига бириктирдик. Ниҳоят жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб HUMO терминаллари тармоғида доирасида Mastercard карталаридан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлиги ҳақида мамнуният билан хабар қилмоқдамиз. Биз учун мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун янада кенгроқ қулайликлар яратишга кўмаклашадиган  халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда бу жуда муҳим қадам.  Шуни қайд қилишни истардикки, булутли янгиланиш туфайли функционални ишга тушириш учун  банкка бориб ўтиришнинг ҳожати йўқ: HUMO терминаллари Mastercard тўловларини қабул қилиш учун тайёр», – дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

«Биз Ўзбекистонда нақдсиз тўловларнинг янада ривожланиш истиқболларини кўриб турибмиз. Бугун эса HUMO тизими терминалларида Mastercard карталарини қабул қилишнинг бошланиши томонлар босиб ўтган жуда муҳим босқич дея эътироф этиш мумкин. БМПМ билан ҳамкорликда биз бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган 170 мингдан ортиқ терминалларга эга тармоққа йўл очмоқдамиз. Бу эса, ўз навбатида, бу ерга келган меҳмонларга Ўзбекистон ҳудудида қилинган харидлар учун тез ва хавфсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради. Ишончим комилки, Mastercard  карталарининг HUMO терминаллари орқали қабул қилиниши туризмни ривожлантиришга кўмак беради, шунингдек мамлкат иқтисодиётини янада очиқ ва ҳаракатчан қилувчи нақдсиз тўловларнинг янада жадалроқ ривожланишига замин яратади. Нақдсиз тўловларни Mastercard билан ҳамкорликда ривожлантиришга тайёрлигини билдирган БМПМига ўз миннатдорчилигимни билдирар эканман, ушбу янгилик тадбиркорлар ва савдо-хизмат соҳаси ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланишига катта умид боғлаб қоламан», – дея қўшимча қилди Игорь Степанов, Mastercardнинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича бош директори.

Пресс-брифинг жараёнида журналистлар учун тақдимот ўтказилди,  у Mastercard ва МБПМ вакиллари билан савол-жавоб тарзида давом этди. Илгари Mastercard карталарини қабул қиладиган 800 дан ортиқ банкомат ишга туширилганлиги хабар қилинган эди. Ҳозирги вақтга келиб Mastercard карталари эгалари бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган 170 000 дан ортиқ терминал орқали товар ва хизматлар ҳақини контактсиз тўлашлари мумкин. Сотувчилардан олинадиган комиссия умумий тўлов суммасининг 1%, карта эгаларидан эса 1,5%ни ташкил этади.

loading...