Нима сабабдан “Бухоро- Москва” йўналишида учган самолёт Самарага фавқулодда қўндирилди

0

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳри(Россия)даги Бош консулхонаси берган хабарга кўра, 2019 йил 2 декабрь куни “Бухоро – Москва”(Внуково, HY-607 рейси) йўналишида парвозни амалга ошираётган Uzbekistan airways АЖ авиакомпаниясига тегишли самолёти Самара шаҳридаги “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўндирилган. Бунга салонда бўлган Ўзбекистон фуқароси Ж.Ш.нинг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабаб бўлган.

Самолёт қўнгандан сўнг, йўловчига биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳамюртимиз соғлиғининг ҳолати яхшилангани муносабати билан шифохонага ётишдан бош тортган.

Бош консулхона ушбу фуқаро билан боғланган. У ўзини яхши ҳис қилаётгани ва буёғига ер усти транспортида кетмоқчи эканлигини билдирган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Приволжск федераль округи(Бошқирдистон Республикаси, Киров области, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород области, Оренбург области, Пенза области, Пермь ўлкаси, Самара области, Саратов области, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Ульяновси области, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Xs.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here