Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 4 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

4 декабр куни қанчалар чуқур билимга эга эканингизни атрофдагиларга кенг намойиш этинг. Токи барчалари сиздан маслаҳат ва тавсиялар сўрашга одатлансинлар. Бировларга бўлган ишонч, саховат ва тийраклик бугун биринчи навбатда бўлгани маъқул. Шунда ишларингизда ҳам унум бўлади, кайфиятингиз позитивликни йўқотмайди. Агар кечқурун фавқулодда катта пулга эга чиқсангиз, пулларни фақат оилангиз учун сарфлашингиз тавсия этилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Агар дўстларга, ҳамкасбларга ишончни йўқотмасангиз, уларнинг олқиш ва мақтовлари остида бўласиз. Иш бажаришда сифатга алоҳида эътибор қаратинг. Акс ҳолда мукофотдан ҳам, мақтовлардан ҳам қуруқ қоласиз. Саломатлигингизни асранг. Ҳозир грипп юқадиган давр. Имкон доирасида вируслардан нари бўлишга ҳаракат қилинг. Витаминга бой мевалар ҳам сизга саломатликни тиклашда катта ёрдам беради. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташрифи кутилмоқда.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

4 декабрда жисмоний зўриқишлар фақат фойда беради. Айниқса, спорт билан астойдил шуғуллансангиз, сира кам бўлмайсиз. Ишларни, муаммоларни бартараф этиш кабиларни пухта режа асосида амалга оширинг. Лекин куч кечки пайт рўзғордаги икир-чикирлар учун ҳам керак бўлади. Кечқурун ажойиб бир инсон билан тасодифан танишиб қолишингиз кутилади. Бу инсондан ўзингиз учун фойдали жуда кўп янгиликлар эшитасиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугунги кунингизни саломатлик, гўзаллик ва шахсий ҳаётингиз учун бағишлашингиз сўралади. Буларнинг барчаси сезиларли даражада заифлашиб кетган. Мутахассисларга албатта мурожаат этишингиз керак бўлади. Овқатланишда оқсил ва фосфорга бой таомларни танланг. Асаб тизимингиз ҳам темирдан эмас. Бўлар-бўлмасга асабийлашаверишдан сақланинг. Барибир фойда кўрмайсиз. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

4 декабр куни тадбиркорлар учун келишувлар кунига айланиши кутилмоқда. Бошқалар эса мартабасини ошириш пайида бўлишлари зарур. Молиявий муаммоларни ҳам бугундан қолдирмай ижобий ҳал этинг. Эртангиз кун учун қолдирсангиз, пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бировлардан қарз кўтаришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ундан кўра заҳира пулларингизни сарфланг. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Айримлар варикоздан безовталаниши мумкин. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Эрталабдан кечга қадар тер тўкиб чин кўнгилдан ишласангиз, билингки, албатта мукофотини оласиз. Ижодий ишларингизга халал берадиган ҳар қандай воқеликдан воз кечинг. Айримлар кун давомида айрилиқ аламларини, жанжалли лаҳзалар, кўнгилсиз вазиятларни бошдан ўтказиши мумкин. Албатта ўзингизни агрессив ҳолатда тутсангиз. Мулойим муносабат юритсангиз, уларнинг барчасини четлаб ўтасиз. Янги уйга кўчиб ўтишни режа қилган бўлсангиз, олдин ҳужжатлар билан яқиндан танишинг. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

4 декабрда сунъий тарзда бўлса-да, кучингизга куч қўшиб, атрофингизни ўраб турган жами муаммоларнинг адабини беришингиз керак. Қолаверса, муаммо йўқ жойдан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Буни ҳам назардан қочирманг. Тўғри овқатланишни бугун ўзингизга шиор қилиб олинг. Тўйиб ухлаш ҳам сиз учун жуда зарур. Оилалилар жуфти билан бўлар-бўлмасга жанжаллашаверишни бас қилсалар фақат фойда кўрадилар. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин китоб ўқишингиз тавсия этилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун эрталабданоқ агрессив кайфиятда бўлишингиз эҳтимоли бор. Кўзингизга ёмон кўринганларни йўқ қилиш пайига тушгингиз келаверади. Лекин эҳтиёт бўлинг. Бу курашнинг охири бахайр кечмаслиги мумкин. Дўстлар билан ҳам муносабатларни илиқлигича сақлаб қолишингиз шарт. Кечқурун яқин ўтмишингизни эслатувчи бир одам сизга қўнғироқ қилиши кутилади. Эмоцияни жиловда тутинг. У одамни тушунишга ҳаракат қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

4 декабр куни ўтмиш хотираларингиз домига торта бошлаши мумкин. Фақат бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизга жиддий халал бериши турган гап. Шунинг учун хотиралардан нарироқ бўлинг. Молиявий муаммолар ҳам осонликчасига бартараф этилмоқчи эмас. Анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Оиласизлардан кимдир яқиндагина бировга кўнгил қўйган бўлса, кечқурун кайфиятини позитивлик тарк эта бошлаши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Кунингиз хотиржамлик ва қувончли ҳодисаларга бой бўлади. Таклиф қилинган ҳар қандай кўринишдаги ишлар сизга ёқиб тушади. Истеъдодингизни барчага янада кенгроқ намойиш этишга ҳам вақт топасиз. Оилада қариндошларга ҳадеганда савол беравермаслигингиз тавсия этилади. Уйда ким хўжайин эканини аниқлашга ҳаракат қилманг. Бекорга ҳурматингиз йўқолгани қолади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

4 декабрда нафақат янги билимлар, балки ҳали бирор марта ўзингиз тотиб кўрмаган таомларга ҳам вужудингизда ташналик ҳис эта бошлайсиз. Аёл бўлсангиз, таомларни ўзингиз ҳам боплаб пишира оласиз. Яқинларингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлаган бўларди. Бўлар-бўлмасга пул сарфлайвериш кечқурунга бориб сизни молиявий инқирозга юз тутдириши мумкин. Билингки, ўзингиз кутаётган мўмай даромадни келаси ойдагина олишингиз мумкин.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Эрталаб олдингизда ўта масъулиятли вазифа кўндаланг туради. Бу бошқа уйга кўчиб ўтиш ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришдан иборат. Агар шу икки вазифани эрта тонгда адо эта бошласангиз, шахсий ҳаётга ҳам албатта вақт қолган бўларди. Режаларингиздан айримлари ижобий ҳал бўлмаслиги мумкин. Бироқ кайфиятингиз тушса, буни атрофдагиларга намойиш этманг. Бугун тоза ҳавода сайр қилиш, табиат қўйнига чиқиб дам олиш, романтик учрашувлар хайрли якун топади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...