Хитойда энг юқори мартабали уйғур амалдор бир умрга қамалди

0

Хитойда Миллий энергетика идорасининг собиқ раиси Нур Бакри порахўрликда айбдор деб топилиб, бир умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Нур Бакри Хитой ҳукуматида ишлаган энг юқори мартабали уйғур амалдор эди. Эллик етти ёшли собиқ амалдор пора олиш, хизмат ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда оила аъзоларига махсус ҳайдовчи ва люкс машина бириктириш сингари жиноятларда айбдор деб топилди.

Бакри бир пайтлар Шарқи Туркистон (Шинжон мухтор тумани)ни бошқарган. 1982 йилда Хитой коммунистик партияси сафига қабул қилинган. У ўтган йилнинг сентябрида партиянинг интизом қоидаларини бузиш айби билан ҳибсга олинган эди.

Нур Бакри мусулмон озчиликнинг эркинликларини чеклаш сиёсатини қўллаб-қувватлагани айтилади.

loading...