Андижондаги портлаш оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилди

0

Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғир содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса бугун, 4 декабрь куни соат 14:00ларда рўй берган. Ёнғинга қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш сабаб бўлган.

Таъкидланишича, уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаролар касалхонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ”, – дейилган хабарда.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Департамент ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилишини қўшимча қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...