АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Россиянинг G7 саммитида иштирок этишига қарши чиқди

0
epa07895177 The US Capitol Building is seen at dawn, in Washington, DC, USA, 04 October 2019. EPA-EFE/MICHAEL REYNOLDS

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Россия «қўшниларининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилмагунча» G7 саммитида иштирок этишига қарши резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Аввалроқ тегишли қарор АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси томонидан қабул қилинган эди.

«Вакиллар палатаси Россияни «катта саккизлик»дан четлатишни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва барча G7 раҳбарларини Россия Украинанинг бутун суверен ҳудуди, шу жумладан, Қримни эгаллаб олишни ва бутун дунёдаги демократияга ҳужумини тўхтатмагунча Россиянинг қайтишига қарши туришга чақирди», —  дейилади қабул қилинган резолюцияда. У тавсиявий характерга эга.

Эслатиб ўтамиз, Россия ўша пайтда сиёсий клуб раиси бўлган Қримни ўз таркибига қўшиб олганидан сўнг 2014 йилнинг мартида G8’дан чиқариб ташланган. Мамлакат етакчиларининг Сочида ўтказилиши керак бўлган саммити бекор қилинган.

loading...