Барнауллик аёл ўғилчасини қип-яланғоч ҳолда кўп қаватли уй подъездида ўтиришга маҳкум этди…

0

 

Олтой ўлкасига қарашли Барнаул шаҳридаги №74 уйда яшовчи аёл подъездда қўшнисининг ўғилчаси қип-яланғоч ҳолда ўтирганини кўриб адо бўлаёзди. Уйга олиб кириб эгнига кийим кийдирмоқчи бўлганди. Бола олдинига қочиб кетди. Аёл ялинавергач, ҳарқалай қайсарлик қилмай, уйга кирди. Аёл болани кийинтирди, қорнини тўйдирди. Тан олиб айтишича, бола овқатни кўргач, гўё умрида биринчи марта шундай таомга кўзи тушган каби орқа-олдига қарамай, паққос туширди. Шундан кейин аёлнинг саволларига жавоб берди. Айтдики, онаси нуқул уни калтакларкан. Ўша куни ҳам яланғоч, оч ҳолда уйдан ҳайдаб солибди. Улар яшайдиган квартирада ўргимчак ва сувараклар тиқилиб ётибди экан. Аёл жони ачиб бошқа қўшнилар билан бирга ўша қўшни аёлникига кирди. Ундан олдин полицияга хабар беришни ҳам унутмади.

Аёл сира пинагини бузмай, ўғли қайсарлигидан, нуқул уйдан қочиб чиқиб кетаверишидан нолиган бўлди. Полициячилар етиб келгач эса, «Менга бу боланинг кераги йўқ. Сизларга керак бўлса олаверинглар», дея юзини терс бурди.

Ҳозирда бола вақтинча реабилитация марказига жойлаштирилган. Аёлга нисбатан жиноий жазо чораси кўриш ҳаракатлари бошланган.

 

loading...