Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғлига Tashkent City᾽ни кўрсатишди (+фото)

0

Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация аъзолари Tashkent city`да бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, меҳмонлар умумий майдони 43 минг квадрат метр бўлган Конгресс-холл, унинг 4500 кишига мўлжалланган анжуманлар зали, икки тарафлама учрашувлар учун хоналари, ресторан, кичик концерт зали ва дам олиш хоналарини кўздан кечирганлар.

Шунингдек, Tashkent City`даги “Тошкент планетарийси” ва “Мадам Тюссо” музейидаги муҳит ва шароитлар билан танишдилар.

Хабарда делегация аъзолари Tashkent city`нинг кечки, ёғдулар оғушидаги гўзал манзараси ва мусиқали фавворанинг ёқимли кўринишидан ҳам баҳраманд бўлгани айтилган.

 

sputnik.uz

loading...