ИРОҚДА «ИШИД» ЕТАКЧИСИ ЎРИНБОСАРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

0

 

Ироқнинг Киркук вилоятига қарашли Хавижа қишлоғида полициячилар дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиси, марҳум Аль Бағдодийнинг ўринбосари ҳисобланган «Абу Хальдун» лақабли жангарини қўлга олди. У квартиралардан бирига беркиниб яшаётган экан. Ёнидан «Шаалян Убайд исмли шахс номига расмийлаштирилган сохта паспорт ҳам топилди.

Айтишларича, бу жангари ҳақиқатан Бағдодийнинг ўринбосари, шу билан бир вақтда Салоҳ-ад-Дин вилоятининг «ҳарбий амири» лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил октябрида Аль Бағдодий Америка махсус хизмати вакиллари тарафидан йўқ қилинган.

 

loading...