Туркманистон собиқ ички ишлар вазири ва президент хавфсизлик хизмати раҳбари судланди…

1

 

Туркманистон собиқ ички ишлар вазири Исгендер Муликов фаолияти давомида хизмат вазифасини суистеъмол қилганлик, порахўрликда айбланди. Шу ҳақда давлат хавфсизлик кенгаши мажлисида мамлакат бош прокурори Ботир Отдаев расман маълум қилди. Собиқ вазирни қўллари кишанланган ҳолда мамлакат телевидениеси орқали ҳам кўрсатишди. Кадрда Исгендер Муликов бошини эгган ҳолда барча айбловларни бўйнига олгани ва қилмишидан пушаймон эканини айтиб ўтди.

Туркманистон президенти хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ва муҳожирлик хизмати раҳбари Мейлис Нобатов ҳам 2015-2019 йиллари юқори лавозимларда ишлаб туриб бир қатор жиноятларни содир этган. Судланганларнинг иккиси ҳам барча унвонлар, мукофотлардан маҳрум этилди.

 

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.