Уч ўғри Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги дорихонани тунаб кетди…

0

 

Бу воқеа 21 ноябр кечаси тахминан соат 01: 10 да содир бўлган. Уч эркак юзларига тиббиётчилар ниқобини тутган ҳолда Чилонзор туман 18- мавзедаги дорихонага кириб борган. Дорихонанинг 28 ёшли сотувчисини калтаклаб, сумкага солинган жами 16, 5 миллион сўм пулни олиб чиқиб кетган. Бундан ташқари, кассадаги 1, 5 миллион сўмни олишни ҳам унутмаган.

Шундан сўнг ўғри босқинчилар жуфтакни ростлаган. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай, милиция ходимлари ўғриларнинг уччаласини ҳам қўлга олди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

loading...